Шавкат Мирзиёев Зулфия мукофоти совриндорларини тақдирлади

16:59 06 Март 2026 Сиёсат
733 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Байрам арафасида Президент фармони билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёлларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига, ўқиш ва ижодда, илм-фан, спорт ва жамоат ишларида фаол бўлиб келаётган қизларнинг яна 28 нафари Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлди.

Бугунги тадбирда ушбу мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

«Машаққатли, ҳалол меҳнатимиз билан бутун дунёнинг эътирофи ва ҳурматига сазовор бўлмоқдамиз. Энг муҳими, ҳар бир соҳа ва тармоқда Янги Ўзбекистон мактаби шаклланмоқда.

Биз учун бугунги ўта оғир ва мураккаб замонда олдимизга қўйган улкан марраларни эгаллашда янада бирлашиб, ҳамжиҳат бўлиб меҳнат қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифадир.

Янги Ўзбекистоннинг аёллари ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – менинг энг катта ниятим.

Ишончим комил, сиздек фидойи, шижоатли, меҳнаткаш аёлларимиз, бутун халқимиз билан бирга эзгу мақсадларимизга албатта эришамиз!», деди Президентимиз сўзининг якунида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер