Тошкентда тумангаз филиали бўлим бошлиғи қўлга олинди
Яккасарой туманида оилавий корхона биносининг газ ҳисоблагич ускунасини алмаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, «Янгиҳаёт тумангаз» газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. «Қ-М.» оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини, юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига фуқаро А.О.дан 101 миллион сўм талаб қилган.
Шундан сўнг, қонунбузар шахс келишилган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг