«Тошкент фарма парк» ҳудуди яна 100 гектарга кенгайтирилади
Оригинал дори яратилганидан 20-30 йил ўтиб, бошқа фармацевтика корхоналари ҳам бу дорини ишлаб чиқариши мумкин. Қайси компания ҳаракат қилиб, ушбу дорини ишлаб чиқариш технологиясини тезроқ ўзлаштирса, марра шуники бўлади.
Энг муҳими, талаб юқори бўлган бундай дориларни ички бозордаги нархи 5 баробаргача арзон бўлади.
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мана шундай дори воситаларини бир йил ичида ўзимизда ишлаб чиқаришни бошлаган корхоналарнинг технологияларни трансфер қилиш харажатининг ярми Фармацевтика жамғармасидан қоплаб берилиши маълум қилинди.
Шунингдек, энг кўп импорт қилинаётган 100 турдаги дориларни ишлаб чиқаришни кўпайтираман деган тадбиркорлар учун «Тошкент фарма парк» кластери ҳудуди яна 100 гектарга кенгайтирилади.
Жанубий Кореялик ҳамкорлар ўтган йили «Тошкент фарма парк»ка қўшиб берилган 60 гектарни бошқарувга олиш таклифини берган. Улар ўз ҳисобидан инфратузилмага 40 миллион доллар киритиб, ушбу ҳудудга Кореянинг нуфузли компанияларини олиб келиш истагини билдирган.
Мутасаддиларга бу борадаги музокараларни якунлаб, биофармацевтика ва косметика йўналишида камида 400 миллион долларлик лойиҳаларни шакллантириш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг