Россия–АҚШ уруши, Путиннинг ағдарилиши ва ўзга сайёраликлар билан мулоқот: Ванганинг башоратлари яна дунё эътиборида

12:04 05 Март 2026 Дунё
745 0

Кўзи ожиз башоратчи Баба Ванганинг 2026 йилга доир қатор хавотирли тахминлари дунё этиборини қайта ўзига қаратмоқда. Айтилишича, у глобал можаро, экологик офатлар ва инсониятнинг ердан ташқари ақл-заковат билан илк алоқаси каби ҳодисаларни башорат қилган.

Манбаларга кўра, Баба Ванга 2026 йилда дунёдаги кучлар мувозанати ўзгариши билан бирга вайронкор уруш бошланиши мумкинлигини айтган. Халқаро майдондаги кескинлик ортиб бораётгани, Яқин Шарқдаги тўқнашувлар кучайгани ва Европадан Кипрга ҳарбий кемалар юборилаётгани унинг башорати айримлар назарида амалга ошиб бораётгандек кўринмоқда. Шу билан бирга, у экологик фалокатлар авж олиши ва сунъий интеллект назоратдан чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиргани иддао қилинган.

Баба Ванга аввал ҳам айрим воқеаларни «олдиндан айтгани» билан машҳур. Масалан, баъзи инсонлар унинг башоратлари амалга ошишини Уэльс маликаси Диананинг вафот этгани каби ҳодисалар билан боғлайди. 2026 йилга оид тахминлар ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, унинг эҳтимолий Учинчи жаҳон уруши ҳақидаги гаплари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

«Mirror» нашри хабарига кўра, Баба Ванга 2026 йилда йирик давлатлар иштирокида катта миқёсдаги можаро бошланишини башорат қилган. Бу тўқнашув қитъалар бўйлаб ёйилиб, сиёсий беқарорлик ва халқаро кескинликни янада кучайтириши мумкин. Айрим талқинларда Хитой Тайван устидан назорат ўрнатиши, шунингдек, Россия ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув юз бериши эҳтимоли ҳам тилга олинади.

Башоратларда яна 2026 йилда жаҳон иқтисодиётида жиддий инқироз ёки камида оғир иқтисодий пасайиш бўлиши мумкинлиги айтилган. Бу ҳолат фонд бозорларининг қулаши, инфляциянинг кескин ўсиши ёки айрим валюталар қадрсизланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, баъзи талқинларда бу жараён Россиядаги ҳозирги сиёсий тизимга ҳам таъсир қилиши, ҳатто Владимир Путин режими заифлашиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.

Айтилишича, Баба Ванга 2026 йилда Россияда янги етакчи пайдо бўлишини ҳам башорат қилган. У жаҳон сиёсатига таъсир кўрсатадиган қудратли шахс сифатида тавсифланади ва 2026 йилда ҳокимиятга келиши тахмин қилинади.

Шу билан бирга, башоратларда табиий офатлар хавфи ҳам тилга олинади. Торнадо, цунами ёки кучли зилзилалар қаерда содир бўлиши аниқ айтилмаган бўлса-да, ер қимирлаши, вулқон фаоллиги ва кескин об-ҳаво ҳодисалари бир вақтда кучайиб, Ер юзасининг тахминан 8 фоизига таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Баба Ванга башоратларига кўра, 2026 йил сунъий интеллектнинг жадал ривожланиб, саноат ва кундалик ҳаётни тубдан ўзгартириш даврига айланиши мумкин. Башоратчи, шунингдек, инсониятнинг ўзга сайёраликлар билан илк алоқаси 2026 йил ноябрида содир бўлиши эҳтимолини ҳам тилга олган. Аксарият талқинларда эса бу пайтда катта космик кема Ер атмосферасига кириб келиши таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер