Россияда ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилди

13:18 04 Март 2026 Жамият
353 0

Иллюстратив фото

Россиянинг Ростов вилоятида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ростов вилояти Батайск шаҳридаги қурилиш объектларида ишлаб келган Б.Ю. уйида ёнғин чиқиши оқибатида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ва уни ватанга қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон Бош консулхонасига мурожаат қилган.

Аниқланишича, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида Х.А.нинг барча ҳужжатлари ёниб кетган. Шу боис унинг ҳужжатларини қайта расмийлаштириш ҳамда жасадни Ўзбекистонга қайтаришда Россия томони билан муаммо пайдо бўлган.

Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Россиянинг ваколатли тиббиёт бирлашмалари билан музокара олиб бориб, вояга етмаган ўзбекистонликнинг жасадини Ватанга тезкорлик билан қайтариш чора-тадбирларини амалга оширган.

Мурожаатчи Б.Ю. номига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан Х.А.нинг жасади «Uzbekistan Airways» компаниясининг Краснодар­­-Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер