Исроилга амалга оширилган ракета ҳужумларида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган
Исроил ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
«2026 йил 4 март ҳолатига кўра, Исроил давлати ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаатлар келиб тушмаган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона мазкур вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани, ходимлар Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқада экани маълум қилинган.
Шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритаётгани эслатиб ўтилган:
- 03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076
- Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397
- Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
- Элчихонанинг расмий Telegram-канали ва гуруҳи — «КОНСУЛЛИК ХИЗМАТИ (https://t.me/uzbisrelchixonagroup)».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг