Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди

12:19 04 Март 2026 Жамият
346 0

Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 4 март куни Халқ депутатлари Тахиатош туман кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган ва сўзга чиққан.

Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган, хусусан, Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевични тайинлаш масаласи депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Маълумот учун, Исламбек Сдиков фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

У бугунги тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер