Террор таъсирида пароканда бўлган оила: ота қамоқда, ўғил қидирувда (+видео)
Бугунги кунда халқаро террористик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан сохта хайрия акцияларини ташкил этиш йўли билан, ўз фаолиятларини молиялаштириш мақсадида пул йиғишмоқда. Ачинарлиси, уларнинг тузоғига тушиб, ўз атрофидагиларни, ҳатто яқин қариндошларини ҳам жиноятга кўчасига олиб кираётган ёшларимиз ҳам учраб турибди.
Жумладан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс ёт ғоялар таъсирида 2019 йилда Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган. У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилиб, катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлади.
Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 155³-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган ўз отасини ҳам жалб қилган. Ота эса ўғлининг айтганларини бажарган.
Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота «BINANCE» халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 минг 597 USDT крипто-валютасини ўғлига юборади.
Таъкидлаш лозимки, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, Жиноят Кодексининг 244¹-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.

Ушбу фуқаро давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан, билдирилган ишончни суиистеъмол қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан 1965 йилда туғилган мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155³-моддаси 2-қисми «а» банди ва 278⁸-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унинг 1999 йилда туғилган ўғли эса Жиноят Кодексининг 244¹, 244², 155², 155³-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг