Туркияда ҳам портлашлар содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди 

17:40 02 Март 2026 Дунё
1172 0

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида араб давлатларидан бирида содир бўлган портлаш ҳодисаси турк журналисти томонидан ёритилгани сабабли, гўёки ушбу воқеа Туркия Республикасига қарши амалга оширилган ҳужум сифатида талқин қилинаётганлиги кузатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдириб, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда воқеа Туркия ҳудуди билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

«Шу муносабат билан блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан ахборотни эълон қилишдан аввал унинг ишончлилигини бир неча мустақил манбалар орқали текшириш, расмий маълумотларга таяниш ҳамда имкон қадар аниқ манбани кўрсатган ҳолда ёритишларини сўраймиз», — дейилади муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер