Бош вазиримиз халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишни эмас, Трампни рози қилишни афзал кўради — Жереми Корбин

16:56 02 Март 2026 Дунё
1101 0

Британиялик сиёсатчи Жереми Корбин Яқин Шарқдаги кескинликка Британиянинг қўшилиши тарихий хато бўлишини таъкидлади. У бу ҳақида ўзининг «Х» даги саҳифасида пост қолдирган.

Корбиннинг таъкидлашича, Британия базаларидан ноқонуний урушда фойдаланишга рухсат бериш ҳалокатли ва тарихий хато ҳисобланади.

«Британия яна бир урушга тортилди, чунки бош вазиримиз халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишдан кўра Дональд Трампни рози қилишни афзал кўради», — деб ёзган сиёсатчи.

Шунингдек, у уруш ўйин эмаслиги, бу шармандали қарор Британиянинг келажагини ҳалокат ёқасига олиб келиши ва барча фуқароларнинг хавфсизлигини сўроқ остида қолдиришини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер