Эрондаги можаро сабаб фуқароларимизни эвакуация қила олмаймиз — Германия ТИВ

14:15 02 Март 2026 Дунё
424 0

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Яқин Шарқдаги можаро туфайли Форс кўрфази ҳудудида бўлиб турган минглаб Германия фуқароларини ҳарбий йўл билан эвакуация қилиш имконсиз эканини маълум қилди.

«Ҳаво ҳудуди тўлиқ ёпилгани сабабли эвакуация амалга оширишнинг имкони йўқ. Биз буни қила олмаймиз», — деган Германия ТИВ.

Ҳозирги вақтда Форс кўрфази ҳудудида бўлиб турган германиялик сайёҳлар қачон ватанларига қайтиши номаълум. Германия туроператорлари ассоциацияси маълумотига кўра, минтақада қолиб кетган Германия фуқаролари сони тахминан 30 минг нафарни ташкил этади.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги барча дипломатик ваколатхоналар фаолиятини давом эттираётганини билдириб, фуқароларга зарур маълумотларни етказиш бўйича ишлар кучайтирилганини таъкидлаган.

«Вазият хавфли бўлиб қолиши ҳеч кимга сир эмас эди. Барчамиз бу можаро узоқ давом этишига тайёр бўлишимиз керак», — деб қўшимча қилган Вадефуль.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер