Тарих фанидан ўтган йилги аттестацияда қатнашган педагогларга балл қўшиб берилади

12:44 02 Март 2026 Жамият
383 0

Тарих фанидан ўтган йилги аттестация синовларида қатнашган айрим педагогларга балл қўшиб берилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Маълумки, 2025 йилнинг апрель май ойларида ўтказилган аттестация синовларида тарих фанидан келтирилган бир савол жавоби бўйича педагоглар ўртасида эътироз пайдо бўлганди.

Маълум қилинишича, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказида мазкур масала юзасидан тарихчи олимлар иштирокида муҳокама ва суҳбатлар ташкил этилган. Экспертлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳам таклиф этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланган.

Натижада, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган савол мазмунида илмий талқинлар ўртасида тафовут мавжудлиги, савол тузилишида аниқлаштириш зарурати борлиги сабабли педагог кадрларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, тестда ушбу савол тушган педагогларнинг аттестация натижаларига тегишли ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ, деб топилган.

«Бунда ушбу тест савол учун бир нечта жавоб вариантларни (А) Лангобардлар, Б) Вестготлар) тўғри деб қабул қилиниши ҳамда ўқув адабиётлари мазмунини аниқлаштириш бўйича илмий-методик ишлар ташкил этилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер