«Имкониятингиз бўлса, Исроилни вақтинча тарк этинг»: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

19:25 01 Март 2026 Сиёсат
617 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ва унинг атрофида хавфсизлик вазияти кескинлашгани муносабати билан, ушбу давлат ҳудудида бўлиб турган юртдошларимизни хотиржамлик ва ҳушёрликни сақлашга чақирди.

Фуқаролардан Исроил расмий органлари томонидан берилаётган хавфсизлик бўйича кўрсатмаларга сўзсиз амал қилиш, махсус жиҳозланган ҳимояланган жойлар (бошпаналар) яқинида бўлиш ва маҳаллий ҳокимият органларининг қўшимча билдиришларига қадар уларни тарк этмаслик сўралган.

Элчихона билан боғланиш учун:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

  • +972 54 485 1397
  • Электрон манзил: il.uzembassy@mfa.uz

«Агар имконият мавжуд бўлса, вазият барқарорлашгунга қадар Исроилни вақтинча тарк этиш тавсия этилади», — дейилади огоҳлантириш хабарида.

Элчихонага Исроил томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра:

  • Исроил–Миср чегарасидаги «Бегин» («Таба») чегара пункти 24 соат давомида ишламоқда.
  • Амалдаги ҳужжатларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун Синай яриморолига киришда виза талаб этилмайди.
  • Чегара йиғимларини ортиқча кечикишларнинг олдини олиш мақсадида тўловни олдиндан онлайн тўлаш тавсия этилади.
  • Қолган қуруқликдаги чегара ўтиш пунктлари Сизнинг хавфсизлигингиз учун тавсия этилмайди.
  • Исроил–Миср чегараларидаги пунктлар иш режимида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Сафарни режалаштиришдан олдин долзарб маълумотларни аниқлаш тавсия этилади.

Шунингдек, Элчихонага мурожаат қилаётган фуқароларга яна бир бор эслатамиз:

  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг расмий веб-ресурсларида жойлаштирилаётган хабарларни мунтазам кузатиб бориш жуда муҳим.
  • Айниқса, Исроил расмий хизматлари томонидан интернет тармоғида эълон қилинаётган огоҳлантириш ва амалий тавсияларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
  • Хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳаёт ва соғлиқни сақлашнинг муҳим кафолатидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер