“Реал Мадрид“ бошқарувига германиялик мутахассис келиши мумкин

18:23 01 Март 2026 Спорт
1075 0

Келгуси йилдан “Реал Мадрид“ клуби немис мутахассис Юрген Нагельсманн бошқариши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур “Defensa Central” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Флорентино Перес ҳозирда Альваро Арбелоага ишонмаяпти ва мавсум якунида у жамоани тарк этиши мумкин. Агар бу содир бўлса, “Қироллик клуби“ бошқарувига Нагельсманн келиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Юрген Нагельсманннинг Германия миллий терма жамоаси билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Аммо 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг бу режаларда ўзгариш бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, агар Нагельсманн истеъфо сўраса, Германия миллий терма жамоаси футболи федерацияси бунга рози бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, Флорентино Перес 2018 йилда ҳам Нагельсманнни “Реал Мадрид“га олиб келишга уринган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер