Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев Қатарда қолиб кетди

18:04 01 Март 2026 Спорт
569 0

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев Қатарда қолиб кетди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Telegram канали орқали хабар берди.

“Дарвоқе, ўтган ҳафта Доҳада ЖЧ-2026нинг эҳтимолий ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари орасида Илгиз Танташев ҳам бор эди. Семинар жума куни якунланди ва шанба куни иштирокчилар Қатарни тарк этишлари керак эди. Аммо бошланган жанговар ҳаракатлар Доҳадан рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди, аэропорт ҳанузгача ёпиқ. Шундай қилиб, семинар иштирокчилари ҳали ҳам Қатарда”, — деб хабар берди мутахассис ўз каналида.

Ўз навбатида Ўзбекистон футбол ҳакамлари қўмитаси каналида қуйидаги хабар эълон қилинди:

“Суперлига биринчи туридан ўрин олган OKMK — “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинда VAR ҳаками сифатида ишлаши белгиланган Илгиз Танташев ўрнига Акобирхўжа Шукруллаев фаолият олиб боради”.

Бундан кўриш мумкинки, чиндан ҳам ҳозир Танташев Қатарда. Эслатиб ўтамиз, минтақадаги нотинчликлар сабаб Доха аэропорти 3 март санасига қадар ёпилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер