«Ғалаба ва озодлик яқин»: Ризо Паҳлавий эронликларни намойиш ўтказишга чорлади

03:32 01 Март 2026 Дунё
1196 0

Эрон валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий мамлакатдаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдириб, олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлими амалдаги режимнинг якунланганидан дарак беришини таъкидлади.

Паҳлавийнинг таъкидлашича, Эрон олий раҳнамоси ўрнига ворис тайинлашдаги ҳар қандай уриниш муваффақиятсизликка учрайди. Шунингдек у, Эрондаги ҳарбий ва хавфсизлик кучларини қулаётган режимдан воз кечишга чақириб, тинч йўл билан халқ томонга қўшилишга ундаган.

Бундан ташқари, Ризо Паҳлавий эронликларни ҳушёр туришга ва оммавий кўча сафарбарлигига тайёргарлик кўришга чақирган.

«Қатъий ҳаракатлар вақти, ғалаба ва озодлик яқинлашиб келмоқда», — деган Паҳлавий.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер