Бугун тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишнинг охирги куни

19:36 28 Февраль 2026 Жамият
480 0

Маълумки, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 6 январь кунидан бошланган ва 1 мартга қадар давом этиши белгиланганди.

Бугун, 28 февраль куни тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Мурожаатларни:

  • Мактаб ва боғча педагоглари «pedagog.uzedu.uz» платформаси, академик лицей, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари педагоглари «pedagog.edu.uz» платформаси орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали «my.gov.uz» орқали;
  • давлат хизматлари марказлари орқали юборишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер