2025 йилда ўзбекистонликлар маиший техника таъмири учун 14,4 трлн сўм сарфлади

17:54 28 Февраль 2026 Иқтисодиёт
502 0

2025 йилда Ўзбекистонда компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми қарийб 14,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 838,8 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 987,4 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 796,5 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 468,2 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 1,4 трлн сўм;
  • Навоий вилояти – 344,3 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 1,1 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти – 1,8 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 781,7 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 254,4 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 1,5 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти – 1,5 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти – 995,1 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 1,7 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда 20,7 фоиз ўсиш қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер