Эрон олий раҳнамоси хавфсиз жойга кўчирилган — “Reuters”
Яқин Шарқда янги ҳарбий қарама-қаршилик юзага келди, Исроил Эронга қарши превентив ҳужум бошлади [Превентив ҳужум — бу қарши томон эҳтимолий зарба беришидан олдин унинг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган ҳарбий зарба ёки ҳужумдир (таҳр.)]. Бу Теҳроннинг Ғарб билан узоқ йиллардан бери давом этаётган ядровий можаросини дипломатик йўл билан ҳал этиш умидларини янада сусайтирди.
“The New York Times” нашрининг АҚШ расмийсига таяниб хабар беришича, Эронга қарши ҳужумда АҚШ ҳам иштирок этмоқда. “Reuters” агентлиги манбасига кўра, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳозирда Теҳронда эмас ва хавфсиз жойга кўчирилган.

Айни пайтда Теҳрон марказида портлашлар овози эшитилмоқда. Эроннинг «Mehr» агентлиги хабарига кўра, разведка биноси, президент мажмуаси, Теҳрон аэропорти, шунингдек, Хоманаийнинг уйи ҳужумга учраган.
Ўз навбатида, Исроил, мамлакат ҳаво ҳудуди тўлиқ ёпилганини маълум қилди. Вазият кескинлигича қолмоқда, расмий баёнотлар ва қўшимча тафсилотлар кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг