Исроил Эронга ҳужум бошлади
Исроил бугун, 28 феврал куни Эронга ҳужум бошлади. Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинганини маълум қилди. Баёнот Теҳрон марказидаги портлашлар ва унинг ортидан осмонга қалин тутун кўтарилаётган бир пайтда янгради.
Эрон давлат телевидениеси пойтахтдаги портлашларни тасдиқлади, бироқ ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилот бермади. Айни пайтда, шаҳар марказида камида 3 та портлаш овози эшитилгани хабар қилинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бир нечта ракета Университет кўчаси ва Жумҳурият ҳудудига келиб тушган бўлиши мумкин.
Кейинчалик Теҳроннинг шимолий ва шарқий қисмларида ҳам янги портлашлар овози эшитилган. Айрим хорижий манбалар ҳужум АҚШ ва Исроил томонидан биргаликда амалга оширилганини даъво қилмоқда. Портлашлар хусусияти ракета зарбасини эслатиши таъкидланмоқда.
Шу билан бир вақтда, Исроил ҳудудида сиреналар янгради. Исроил ҳарбийлари буни аҳолини давлат ҳудудига ракета учирилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш мақсадида берилган «профилактик сигнал» эканини билдирди. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг