Ўзбекистонда Алмерия тажрибаси асосида қуёшда иситиладиган иссиқхоналар ташкил қилинади
Испаниянинг Алмерия ҳудуди
Сурхондарё шароитида иссиқхонадан маҳсулот олиш бошқа жойлардан 2-3 баробар арзон тушади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди.
Бу йил Испаниянинг Алмерия ҳудуди тажрибаси асосида 1 минг гектарда қуёшда иситиладиган иссиқхоналар ташкил қилинади. Бундай иссиқхона қурадиган тадбиркорларга ерлар 5 йилга бепул ижарага берилади, улар ер ости суви учун тўловдан 3 йилга озод қилинади.
Сурхондарёда ишга солинмаган яна бир катта имконият – унинг яйловлари.
Масалан, Бойсунда 197 минг гектар яйловлар бор. Агар Дарбанд дарёсидаги насосларни тиклаб, сув чиқарилса, 10 минг гектар яйловни фойдаланишга киритиш, шундан 1,5 минг гектарида картошка, қолган қисмида озуқабоп экин экиш имкони мавжуд.
Эндиликда захирадаги яйлов ерларини ўзлаштириш учун бошланғич нархи норматив қийматнинг 1 фоизи миқдорида белгиланиб, аукционга чиқарилиши таъкидланди.
Ерни аукциондан олган тадбиркорларга 10 йилга, 4 йиллик имтиёзли давр билан 14 фоизли кредит ажратилади. Ҳар ўн гектарга сув олиб келиш учун 120 миллион сўмгача субсидия берилади.
Бу орқали уч йиллик дастур доирасида 58 минг гектар яйловни айланмага киритиш, бу ерда 300 минг бош қўй-эчки боқишни йўлга қўйиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг