Термиз халқаро савдо марказида ИИБ ва прокуратура бўлими фаолияти йўлга қўйилади
Фото: Архив фото
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Термиз халқаро савдо маркази катта натижалар бераётганига эътибор қаратилди. Ўтган йили марказга 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқаролари ташриф буюрди, экспорт 320 миллион доллар бўлди.
Тадбиркорлар ва инвесторлар фаолиятини кенгайтириб, Термиз халқаро савдо марказида йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича таклиф билан чиққан.
Шу боис, марказ ҳудуди 1 минг гектарга етказилиши белгиланди. Мутасаддиларга бунинг ҳисобидан марказдаги экспорт ҳажмини жорий йил 600 миллион, келаси йил 1 миллиард долларга етказиш, қўшимча 10 минг иш ўрни яратиш топширилди.
Янги лойиҳалар ҳисобига тадбиркорлар ҳам, савдо қилиш учун келадиган одамлар ҳам каррасига ошади. Шу муносабат билан марказда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида махсус прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилади.
Эндиликда марказ ҳудудидаги товар савдоси ва хизматлар экспорт сифатида баҳоланади, уларга нисбатан ҳам қўшилган қиймат солиғи «ноль» ставкада қўлланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг