Сурхондарёдаги кўмир захирасининг атиги 1 фоизи қазиб олинаётгани айтилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими, туман ҳокимлари олдида жорий йилда инвестицияларни 3 миллиард долларга, экспортни 1 миллиард долларга етказиш вазифаси тургани қайд этилди.
Ҳудудда камбағалликни 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш, Термиз шаҳри, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ ва Музработни «камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудуд»га айлантириш муҳим экани таъкидланди.
Вилоят иқтисодиётида саноатнинг улуши сўнгги 9 йилда 5 карра ўсиб, 10 фоизга етди. Лекин бу ҳали ҳам камлиги қайд этилди.
Вилоятда 100 миллион тонна кўмир захираси бўлгани билан йилига атиги 1 фоизи қазиб олиняпти. Жорий йилда Бойсундаги «Санжар», Олтинсойдаги «Оқсув», келаси йил «Фангарт» конларида кўмир қазиб олишни бошлаш топширилди.
Жанубий Африканинг «Sosol» компанияси кўмирдан полипропилен, полиэтилен ва каучук ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган. Сариосиёдаги «Қоракон», «Жемсонит», «Чуқур», «Байрам-1» конларига ҳам хитойлик инвесторлар 1 миллиард доллар киритишга тайёр.
Умуман, мазкур захиралар – электротехника, қурилиш материаллари, кимё, металлургия, автомобилсозлик тармоқлари учун тайёр хомашё базаси. Бу конлар атрофида саноат корхоналарини жойлаштириш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, камида 200 миллион долларлик лойиҳаларни шакллантириш топширилди.
Бойсундаги «Безактоп» конида сифати Эрон, Туркия, Италия билан рақобатлаша оладиган табиий тош захиралари ўрганилмай турибди. Бундай тошлар захираси бўлган конларда геология ишларини бошлашга кўрсатма берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг