Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир — Шавкат Мирзиёев

11:35 27 Февраль 2026 Сиёсат
310 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш бошланди.

«Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд, орияти мустаҳкам инсонлар юртидир. Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлаш демакдир», деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган даврда ҳудудда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди. Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо бўйича яна 10 миллиард долларлик келишувларга эришилди.

Сўнгги тўққиз йилда боғча қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошди, 23 та янги мактаб қурилди, яна 448 таси таъмирланди. Қўшимча 102 минг ўқувчи ўрни яратилди.

Бу даврда қурилган 688 та кўп қаватли уйга 32 минг оила кўчиб ўтди. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида «Янги Ўзбекистон» массивлари ташкил қилинди.

«Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш» лойиҳаси ҳисобига Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер