Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.
Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Президентлар, шунингдек, бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи билан бир-бирларини дилдан қутладилар.
Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини жорий йил январь ойида Анқара шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатлараро ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Яқинда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг натижалари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани таъкидланди.
Ишлаб чиқилган "йўл хариталари" асосида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг