Фарғонада боғча боласини ток уриши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Telegram
Аввалроқ Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида 6 ёшли болани юқори кучланишли ток ургани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Унинг қайд этишича, болакайни электр токи урганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 18 февраль куни Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасининг 6 яшар тарбияланувчиси Р.А. билан содир бўлган. Болакай муассаса ҳудудидаги трансформаторлар ўрнатилган махсус ертўланинг устки дарчасидан йиқилиб, ток уруши натижасида тан жароҳати олган ҳамда шифохонага олиб келинган.
Ҳозирда вояга етмаган Р.А.нинг олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг