АҚШ Исроилдаги базага F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирди
Интернетда тарқалган видеотасвирларга кўра, АҚШ армиясининг танкер самолётлари Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортида саф тортган. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 24 февраль куни Қўшма Штатлар Исроил ҳудудидаги базага 12 та F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирган. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу қирувчи учоқлар Эронга нисбатан эҳтимолий уруш ҳолатида унинг Ямандаги иттифоқчилари томонидан бериладиган зарбаларни тўхтатишга сафарбар қилиниши мумкин.
Сабаби бу турдаги қирувчи самолётлар айнан жавоб зарбалари сифатида берилиши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларда ҳужумни тўхтатиш учун катта салоҳиятга эгалиги билан ажралиб туради.
Шунингдек, АҚШнинг иккинчи авиаташувчиси «USS Gerald R. Ford» флоти Ўрта ер денгизига етиб келган ва яқин кунларда Исроилнинг Ҳайфа шаҳри яқинида лангар ташлаши режалаштирилган. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон расмийлари билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолган тақдирда, мамлакатга қарши ҳарбий ҳаракат бошлаш учун тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканини билдирган.
Маълумот учун, АҚШ Эронга ядровий ва ракета дастурларига тўлиқ чек қўйиш, шунингдек, минтақадаги ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ва ҳусийлар каби Эрон билан иттифоқдош гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш шартини қўймоқда. Аввалроқ, Оқ уй раҳбари Теҳронга музокараларда келишувга эришиш учун икки ҳафта муҳлат берилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг