Андижонда юк автомобили вояга етмаган пиёдани уриб юборди

10:47 26 Февраль 2026 Жамият
715 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида юк автомобили пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ муносабат билдирди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 24 февраль куни соат 15:56 ларда, Балиқчи тумани «Эски Марказ» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 автомобиль йўлининг «Фарғона ҳалқа йўли» 103 км.да, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.Ж. ўзининг «Зил 130» русумли юк транспорт воситасини бошқариб келаётиб, олдинда тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан кескин югуриб чиқиб юборган пиёда, 2017 йилда туғилган Ҳ.М.ни уриб юборган.

Ушбу ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳада тўхтаб турган «Cobalt» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиб юришларини, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашиб келаётганда ҳушёрликни ошириб, пиёдаларга, айниқса вояга етмаган болаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер