Хоразмда қалбаки алкоголь ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди
Хоразм вилоятида қалбаки алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин цех ва ушбу маҳсулотларни сотаётган шахслар фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Хива шаҳри бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Текширув давомида фуқаро Б.М. Урганч тумани «Анжирчи» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Мазкур хонадондан ишлаб чиқариш ускунаси, акциз маркалар, 190 литр спирт, 1 500 дона шиша қопқоқлари ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шундан сўнг, ушбу яширин цехда тайёрланган қалбаки алкоголли ичимликларни сотаётган шахсларни аниқлаш мақсадида давом этган тезкор тадбирларда, Урганч шаҳри, Боғот, Урганч, Ҳазорасп, Гурлан, Шовот, Янгибозор ва Хонқа тумани ҳудудларида ушбу маҳсулотлар сотувини йўлга қўйган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош қилиниб, улардан умумий баҳоси 102,7 млн сўмлик 34 турдаги 4 844 дона қалбаки алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг