Автомобилингизни дарахтлар остида қолдирманг — пойтахт ФВББ огоҳлантириш билан чиқди

10:26 26 Февраль 2026 Жамият
308 0

Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди.

Унда айтилишича, автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик ҳамда хонадонларда барча газ қурилмаларини доимий назорат қилиб туриш тавсия этилади.

Пойтахт ФВББ ноқулай об-ҳаво шароитида қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришга чақирган:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилишлари эслатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер