Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
2026 йилнинг 9-13 февраль кунлари Ўзбекистонда ўтказилган «Ислом олами маданий мероси бўйича қўмитанинг 13-сессияси»нинг якуний хулосалари маълум қилинди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, мамлакатимиз томонидан тақдим этилган 9 та номзодномалардан 7 таси маъқулланиб, AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мерос объектларининг бошланғич рўйхатига киритилган.
Қуйида ушбу рўйхатга киритилган моддий ва номоддий маданий мерос объектлари билан танишишингиз мумкин:
- 4 та номоддий маданий мерос намунаси — ёғоч ўймакорлиги санъати, миниатюра санъати, хаттотлик санъати, китобат ва тазҳиб санъати;
- 3 та моддий маданий мерос объекти — Қадимий Термиз мажмуаси, Шаҳрисабз тарихий-мажмуаси, Миздаҳкан тарихий-мажмуаси.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар юртимизнинг қуйидаги 19 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган бўлиб, булар:
- Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуаси;
- Исмоил Сомоний мақбараси;
- Чор Бакр мажмуаси;
- Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси;
- Мағоки Аттор масжиди;
- Пойи Калон мажмуаси;
- Қадимий Пойкент шаҳри харобалари;
- Саройи Тош мадрасаси.

Ипак йўллари:
- Зарафшон–Қароқум йўлаги;
- Туроннинг совуқ қишлоқ чўллари;
- Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси;
- Бухоро тарихий маркази;
- Зомин тоғлари (Жиззах вилояти);
- Шаҳрисабз тарихий маркази;
- Султон Саодат мажмуаси;
- Муҳаммад Ҳаким Термизий мақбараси;
- Султон Увайс Бобо мақбараси;
- Саййид Аталиқ мадрасаси ҳамда Ўзбекистонда кулолчилик (керамика) санъати.

Шундай қилиб, AYSESKO'нинг Моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистондаги мерос объектлари сони 26 тага етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг