Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди
2025 йилнинг июль ойи бошларида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 25 февраль куни Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ мазкур шахс 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Бугун эълон қилинган жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ М.Х. (эркак, 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг:
• 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «б», «в», «г» бандлари;
• 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми;
• 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми «а» банди;
• 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Шунингдек, Н.И. (эркак, 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,210-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суднинг ҳукми билан М.Х.га 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Н.И.га эса 2 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Билдирилишича, судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг