Самарқандда қарийб 332 млн сўмлик газ ўғирлаган новвойхона фош қилинди

14:31 25 Февраль 2026 Жамият
279 0

Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, комплаенс назорат тузилмалари, туман, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида вилоятнинг Самарқанд туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилган.

Унда туманнинг «Қўштамғали» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.М. ўз яшаш манзилида новвойхона ташкил қилиб, ҳисоблагичдан олдин тармоққа резина шланг орқали тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 331 миллион 880 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер