Нукусда табиий газ ўғирланиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди
Нукус шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида шаҳарнинг «Тинишлик» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро О.А. хонадонида газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 189 миллион 282 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг