Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ миқдори 1 фоиз бўлади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Кўмак» дастури доирасида 130 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилгани учун олис ва чекка ҳудудларда олти ой ичида хорижий тил ўргатадиган 120 дан зиёд ўқув маркази иш бошлади.
Бундай ўқув марказларини ташкил қилиб, тажриба орттирган ёш тадбиркорлар атрофида АТ ва замонавий касб маркази, кутубхона, спорт тўгаракларини очиш таклифини бермоқда.
«Кўмак» лойиҳаси доирасида ўз бизнесини бошлаб, яхши натижа кўрсатаётган ёшлар фаолиятини кенгайтириш учун 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади.
Энди олис ҳудудлардаги ўқув марказлари ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди, улардаги ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоиз бўлади (ҳозир ижтимоий ва даромад солиғи 12 фоиздан тўланади).
Ёшлар ишлари агентлигига хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда йилига 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитиш дастурини ишга тушириш, ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил қилиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг