Биз келишувга эришишимиз керак, акс ҳолда ёмон нарсалар юз беради – Трамп

13:58 24 Февраль 2026 Дунё
486 0

АҚШ Яқин Шарққа сўнгги бир неча ўн йил ичидаги энг катта денгиз кучларини жойлаштирди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Пентагон Яқин Шарқда жойлаштирган қўшинлар Америка ҳарбий кемалари ва самолётлари флоти, шунингдек, иккита жанговар авиаташувчи ҳарбий гуруҳни ўз ичига олади.

Қўшма Штатлар раҳбари Дональд Трамп агар Эрон билан ядровий дастур бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, унга қарши ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилади.

«Сўнгги йилларда Эрон билан оқилона келишувга эришиш осон эмаслиги аниқ бўлди. Шундай бўлсада биз адолатли келишувга эришишимиз керак. Акс ҳолда, ёмон нарсалар юз беради», — деган Трамп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер