Польшада мушкул вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Польшада мушкул вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжатларини йўқотиб, ишсиз ва оғир молиявий аҳволга тушиб қолган хоразмлик Ю.А полиция органлари томонидан ушланганидан сўнг, унга зудлик билан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Унга Миграция агентлиги билан ҳамкорликда авиачипта ва вақтинчалик қайтиш сертификати расмийлаштирилди ҳамда ватанга қайтарилган.
Ҳужжатлари ўғирланиб мушкул вазиятга тушиб қолган қашқадарёлик юртдошимизга ҳам ўз вақтида ёрдам кўрсатилиб, Ўзбекистонга қайтиши таъминланган.
Лодзь воеводалиги Велюн шаҳрида юрак хуружи оқибатида вафот этган, наманганлик фуқаронинг жасади Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга қайтарилган.
Полшадаги логистика компаниясида ишлаган ва хизмат сафари давомида Эстониянинг Тарту шаҳрида инсультга учраган тошкентлик З.Мга ҳам ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилган. У Ўзбекистоннинг Полша ва Латвиядаги элчихоналари, Миграция агентлиги ҳамда «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси кўмагида махсус тиббий жиҳозлар ва шифокорлар кузатувида «Рига–Тошкент» йўналиши бўйича ватанга олиб келиниб, шифохонага жойлаштирилган.
Шунингдек, иш жойида бахтсиз ҳодиса натижасида оёғи цинган андижонлик Т.Ига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланган.
Бундан ташқари, иш жойида йиқилиб, мия чайқалиши оқибатида касалхонага жойлаштирилган наманганлик Н.Анинг ҳолати доимий назоратга олиниб, унга зарур тиббий муолажаларни олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг