Наманганда суюлтирилган газ сақланаётган «бункер» фош қилинди
Наманган вилоятида суюлтирилган газ маҳсулоти ноқонуний сақланаётган «бункер» фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Наманган вилояти Норин туманида «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари иштирокида туманнинг «Юқори Чўжа» МФЙда жойлашган, фуқаро К.Б. га қарашли бинода ўрганиш ишлари ўтказилган.
Аниқланишича, ҳудудда 7 дона суюлтирилган газ тўлдирилган, 7 дона бўш, жами 14 дона маиший газ баллонларини техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ноқонуний сақлаб келинаётгани фош қилинган. Шунингдек, ўрганиш давомида 1 дона тарози ва газни автомобилларга ўтказишга мослаштирилган 3 дона резина шланглар борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, маҳалланинг А.Мингбоев кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. мазкур ҳудудда аҳоли учун мўлжалланган газ баллонларидан газни автомобилларга ёқилғи сифатида ўтказиб бериш билан шуғулланиб келгани фош бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг