Педагогларга ипотека кредити бошланғич тўловининг бир қисми қоплаб берилиши бўйича муҳим саволларга жавоблар
Маълумки Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малака тоифасига эга бўлган педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, зарур педагогик иш стажига эга олий тоифали педагоглар учун ипотека кредити бошланғич бадалининг бир қисми қоплаб берилиши ҳақида хабар берилган эди.
Таълим назорати Telegram-каналида педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг бир қисми қоплаб бериш бўйича туғилиши мумкин бўлган муҳим саволларга жавоблар берилди.
Ушбу имтиёз кимларга берилади?
- Ўзбекистон фуқароси бўлган, 60 ёшга тўлмаган, 15 йиллик иш стажга эга, олий тоифали (бош ўқитувчи);
- Ариза берилаётган пайтда расман ишлаётган бўлиши шарт.
Уйга ва ҳудудга қўйилган талаб?
- Фақат бирламчи квартира (яъни янги қурилган кўп қаватли уй) га берилади;
- Субсидия ариза берувчининг доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Рес, вилоятлар ва Тошкент ш) доирасида қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган ўқитувчи Тошкент вилоятидан ҳам олиши мумкин.
Номида уйи борларга ҳам бериладими?
- Педагог ёки унинг турмуш ўртоғининг номида икки ёки ундан ортиқ уйи бўлса ажратилмайди. Ўзи ёки турмуш ўртоғининг номидан уйи йўқларга навбатда устуворлик берилади;
- Субсидия бир оила (эри ёки хотинига)га фақат бир марта берилади.
Педагогга қанча сумма берилади?
- Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи берилади. Яъни ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредити лимити миқдоридан, энг кўп фоизлар доирасида ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ҳисобланадиган уй-жой қийматининг 15 фоизи миқдорида аниқланади. Бошланғич бадал низом мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Қачон аризалар қабул қилиш бошланади?
- Қарорда вазирликларга тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш учун бир ой муддат берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг