Итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахс ушланди

15:35 21 Февраль 2026 Жамият
617 0

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ит боласининг қулоқларини ваҳшийларча узиб олгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти муносабат билдирди.

Суриштирувлар давомида ушбу воқеа Сурхондарё вилоятида содир бўлгани аниқланган. Итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаро тегишли ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер