Навоийда фуқаро автомобилидан 500 дона отиш учун яроқли патронлар топилди

11:28 21 Февраль 2026 Жамият
381 0

Навоий вилоятида ноқонуний сақланаётган 1 минг 100 дона патронлар расмийлаштириб олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Конимех туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур тадбир давомида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли «Onix» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида 500 дона 5,6 мм калибрли отиш учун яроқли бўлган патронлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадонидан ҳам ноқонуний сақланаётган 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер