Трамп барча импорт товарларга 10 фоизлик бож жорий қилмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп барча импорт товарларига қўшимча 10 фоизлик тариф жорий этишини ва аввалги тарифлар ҳам ўз кучида қолишини эълон қилди. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 20 февраль куни Оқ уйда режалаштирилмаган матбуот анжумани ўтказилган. Унда Қўшма Штатлар раҳбари барча импорт товарларига қўшимча равишда 10 фоизлик тариф жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолашини маълум қилган.
«Бу ҳаракат кўпроқ пул олиб келиши мумкин. Биз кўпроқ пул йиғамиз ва кучлироқ бўламиз», — деган Дональд Трамп.
Аввалроқ, АҚШ Олий суди Трамп томонидан илгари сурилган импорт тарифларни жорий қилиш тўғрисидаги қонун амалга ошмаслигини айтган эди. Бироқ Трамп суд қарорини «шармандалик» деб атаган ҳамда захира режаси борлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг