Австралияда инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш сабаблари қайд этиб бориладиган «қора қути» фаолият бошлайди
Австралияда инсониятнинг йўқ бўлиб кетиш сабаблари қайд этиб бориладиган «қора қути» қуриш режалаштирмоқда. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, «Ернинг қора қутиси» номли ушбу лойиҳа Тасманиянинг ғарбий қисмида амалга оширилиши мумкин. Ушбу қути кўринишидаги объект тахминан ўн метр узунликдаги пўлат монолит бўлиб, инсоният тарихини ва унинг йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган сабабларини қайд этиб боришга мўлжалланган.
Маълумотларга кўра, 7,5 сантиметр қалинликдаги пўлат конструкция узоқ ва геологик жиҳатдан барқарор ҳудудда гранит асосга ўрнатилади. Мазкур лойиҳа ғояси Тасмания университети, «Clemenger BBDO» ҳамда «The Glue Society» бадиий гуруҳи томонидан илгари сурилган.
Мазкур қурилма қуёш энергиясида ишлайди ва асрлар давомида иш фаолиятида бўлиши кутилмоқда. Унда CО₂ концентрациясини, ҳаво ва океан ҳароратини, денгизнинг кислоталаниш даражасини, энергия сарфини, шунингдек, сиёсий қарорлар, янгиликлар ва ижтимоий тармоқлардаги постларни доимий равишда қайд этадиган маълумотларни сақлаш тизимлари ўрин олади.
Лойиҳа яратувчиларининг таъкидлашича, глобал инқироз юз берган тақдирда, «қора қути» келажак авлодларга нима бўлганини тушунишга имкон беради. Ушбу тизим 2026 йилдан кечиктирмаган ҳолда, тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг