Инспекторга ўзганинг ҳужжатларини тақдим қилган ҳайдовчи 20 млндан ортиқ жаримага тортилди
Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ўзига тегишли бўлмаган ҳужжатларни тақдим қилди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 20 февраль куни Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори кичик сержант Ф. Чориев томонидан хизмат вазифаси доирасида «Lacetti» русумли транспорт воситаси текшириш учун тўхтатилган.
Текширув давомида ҳайдовчи фуқаро Ш.Т. ЙПХ инспекторига ўзига тегишли бўлмаган ҳужжатларни тақдим этган. Шундан сўнг, ҳайдовчи қочиш уринган вақтида тўхтатилиб, унга нисбатан ЎзР МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 135-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилиб, суд қарорига кўра, фуқаро Ш.Т.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида яъни 20 600 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, инспектор Ф. Чориев хизмат вақтида, хизмат кийимида ва ҳушёр ҳолатда бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг