Ўқувчилар ўртасида «Турон» мактаб театри ва «Иқтидор» мактаб ансамбли танловларини ўтказиш тартиби тасдиқланди

19:04 20 Февраль 2026 Жамият
436 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг 2026 йил 10 февралда «Турон» мактаб театри ва «Иқтидор» мактаб ансамбли республика танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, «Турон» мактаб театри танловида иштирок этиш истагида бўлган ўқувчилар ўзлари таҳсил олаётган мактаб жамоаси томонидан шакллантирилаётган жамоа таркибида иштирок этиши белгиланган.

Мазкур танлов давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактабларининг 6–10-синф ўқувчиларидан (8 нафардан ошмаган) иборат жамоалар ўртасида 3 босқичда ташкил этилади.

Шунингдек, «Иқтидор» мактаб ансамбли танлови ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади. Танловда умумтаълим мактабларининг 6-10-синф ўқувчилари жамоавий тарзда иштирок этади.

Танловларнинг ўтказилиш тартиби, ғолибларни тақдирлаш ва аппеляция жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер