ТДИУда “Адабиёт – халқнинг юраги” мавзусида адабий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича Беш муҳим ташаббус доирасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёқарашни бойитиш, мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Адабиёт – халқнинг юраги” мавзусида таниқли шоирлар билан адабий мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Салим Ашур, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон ва университетнинг “Бухгалтерия ҳисоби” факултети талабалари ҳамда “Аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок етишди.
Салим Ашур адабиёт инсон тафаккурини, дунёқарашини шакллантириши, мутолаа эса тафаккурни чархлаши, ёшларни маънавий баркамолликка етаклашда муҳим омил эканини таъкидлади. Шунингдек, у Ватан, баҳор, ёшлик ва талабалар мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди.
Халқона оҳанглардаги назми билан ўқувчилар юрагига завқу ҳаяжон солиб, эътибор қозинган шоир Рустам Мусурмон яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги тарихий қарорнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, Амир Темур бобомиз бунёд этган буюк давлат ва у асос солган Иккинчи Ренессанс даври, илм-фан, маданият, адабиёт соҳасидаги жаҳоншумул кашфиётлар хусусида тўхталиб ўтди. Таъкидландики, улуғ боболаримиз асос солган Биринчи ва Иккинчи Ренессанс давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз билан бирдамликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишимизга мустаҳкам асос бўлади.

Рустам Мусурмон халқимизнинг оғзаки ижоди меросидан таъсирланиб ёзган шерларини ўзи ифодали ўқиб берди ва ёшларга ўзгача завқу шавқ бағишлади.
Тадбирда талаба-ёшларга китобнинг инсон маънавиятига таъсири унинг нафақат билим манбаи, балки руҳий ва ахлоқий ўсиш учун зарур бўлган воситаси эканлиги хусусида муҳим маълумотлар берилди. Китоб ўқиш орқали инсон ўзининг ички дунёсини бойитиши, тафаккурини кенгайтириши ва ахлоқий қадриятларни шакллантириши таъкидланди.
Тадбирда сўзга чиққан иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Баҳодир Ҳасанов таъкидлашича, китоблар нафақат билим беради, балки инсоннинг дунёқарашини шакллантиради, уни тўғри йўлга солади ва маънавий-руҳий камол топишига ёрдам беради. Китоблар орқали инсон ўз фикрлаш қобилиятини оширади. Бошқа дунё, бошқа қадриятлар, турли халқлар ва уларнинг тажрибалари билан танишади. Бу жараён нафақат маълумотларни қабул қилиш, балки ўқиганларни ҳаётга татбиқ етиш ва улардан фойдаланган ҳолда жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Китоб ўқиган инсон ўзининг ижтимоий масъулиятини, фуқаролик позициясини чуқур англайди.
Тадбирда шоирлар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Шоир Рустам Мусурмон
“Йўловчи сув излаб булоқни топар,
Зулматда нур излаб чироқни топар.
Камондан чиққан ўқ топар нишонни,
Юракдан чиққан сўз юракни топар”, – деб ёзганидек, шоирлар юрагидан чиққан сўзлар талабалар қалбидан чуқур жой олди.
Азамат МАҲМУДОВ, ТДИУ Аудит кафедраси профессори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг