АҚШ Эронга зарба беришга тайёр. Ҳужум яқин соатларда амалга оширилиши мумкин
Фото: U.S. Navy via Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трампга шанба куниёқ мамлакат ҳарбийлари Эронга қарши жанговар ҳаракатларга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилинган. Бироқ CBS ўз манбаларига таяниб операция бу ҳафта охирида бошланмаслиги ҳақида хабар берди.
Канал маълумотларига кўра, АҚШ етакчиси ҳали зарба бериш бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Оқ уй эскалациянинг оқибатларини баҳоламоқда.
Сўнгги бир неча кун ичида АҚШ Яқин Шарққа тахминан 70 та ҳарбий юк самолёти ва тахминан 50 та қирувчи самолётни жойлаштирди. Бир авиаташувчи зарба гуруҳи Ўмон кўрфазида, иккинчиси эса Ўрта ер денгизидаги Исроил қирғоқлари яқинида жойлаштирилди.
АҚШ Теҳронни ядровий келишув учун қулай шартларни қабул қилишга ундаш ва шу билан бирга тўлиқ кўламли ҳужумдан қочиш учун Эрон ҳарбий ва ҳукумат иншоотларига чекланган зарба беришни кўриб чиқмоқда, деб хабар берганди «The Wall Street Journal» аввалроқ ўз манбаларига таяниб. Бундай зарба бир неча кун ичида амалга оширилиши мумкин.
Шу йилнинг 17 февраль куни Женевада Ўмон воситачилигида АҚШ ва Эрон ядровий музокараларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги келажакдаги келишув лойиҳасига киритилиши мумкин бўлган бир қатор масалалар бўйича ўзаро тушунишни билдирди.
Вашингтон эса маслаҳатлашувлар яхши ўтганини, аммо Теҳрон ҳали Оқ уй томонидан баён қилинган бир нечта позицияларни қабул қилишга тайёр эмаслигини айтди. Аввалроқ, АҚШ ва Исроил Эрондан нафақат ўз ядровий дастуридан, балки баллистик ракеталар ишлаб чиқаришдан ва Яқин Шарқдаги Эрон тарафдори бўлган кучларни қўллаб-қувватлашдан ҳам воз кечишни талаб қилган эди.
Ўз навбатида, АҚШ билан иттифоқдош бўлган араб давлатлари, жумладан, Саудия Арабистони, БАА ва Иордания (уларда тахминан 40 000 америкалик аскар жойлаштирилган) ўз ҳудудларидан Эронга қарши ҳарбий операциялар учун фойдаланишга қарши экани. Канал маълумотларига кўра, араб давлатлари Эроннинг ўз ҳудудларидаги АҚШ иншоотларига қарши жавоб зарбасидан қўрқишмоқда. Араб воситачиларидан ташқари, Туркия Теҳроннинг ядровий дастури атрофидаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг