Бир йилда 2,7 мингдан ортиқ ҳайдовчи йўл қоидасини бузгани учун судланган

15:50 20 Февраль 2026 Жамият
362 0

Фото: Telegram

Ўзбекистонда бир йилда 2 748 нафар шахс йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун судланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов хабар берди.

Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 2 748 нафар шахс судланган.

Аниқлик киритилишича, ушбу шахсларнинг 2 591 нафарига жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Яна 157 нафар шахсга нисбатан эса шартли ҳукм чиқарилган.

Таъкидланишича, ушбу жиноят тури билан боғлиқ энг кўп ишлар Тошкент шаҳар, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларда кўрилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер