Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратлари вақтинчалик тўхтатилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан «Умра – 2026» мавсумида зиёратчилар учун белгиланган муҳим муддат ва чекловлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, жорий йилги Ҳаж мавсуми бошланиши олдидан Умра зиёратлари вақтинчалик тўхтатилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра маркази шу муносабат билан муборак зиёратни ният қилган юртдошларимиздан сафар режасини тузишда қуйидагиларга амал қилишларини сўради:
• Умра визаларини расмийлаштириш 2026 йил 19 март куни якунланади;
• Хорижлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига кириши учун сўнгги муддат — 2026 йил 2 апрель;
• Барча зиёратчиларнинг Саудия Арабистонидан чиқиб кетиши учун охирги муддат — 2026 йил 18 апрель.
Марказ, шунингдек, виза муддатини бузиш ва унда белгиланган муддатдан ортиқча яшаш учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланганини ҳам алоҳида таъкидлаган.
Шу боис, Умра сафарига отланмоқчи бўлган зиёратчилардан белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш ва ўз сафар режаларини юқоридаги муддатларга мувофиқ режа қилиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг