Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 21-22 февраль, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 20 февраль куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-25 даража илиққача исийди. Қайд этилишича, бундай ҳарорат қиш фаслининг охирги ойига қараганда баҳор фаслининг ўрталарига хосдир.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати республика шимолида 8-13 даража атрофида бўлади.
Эртага, 21 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу куни кечаси ва эрталаб республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
21 февралда кундузги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасаяди ва 9-14 даража илиқ атрофида бўлади. 22 февраль, якшанба куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 15-18 даража илиққача кўтарилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг